Ўзбекистон | 07:53 / 23.11.2021
3279
2 дақиқада ўқилади

Мажбурий меҳнатга йўл қўйган 62 нафар мансабдор шахс 736 млн сўм жаримага тортилди

Жорий йилнинг 10 ойида мажбурий меҳнатга йўл қўйган 62 нафар мансабдор шахсга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс 51-моддаси билан 736,1 млн сўм миқдорида жарима қўлланилди. Бу ҳақда АОКАда бўлиб ўтган брифингда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Мавжуда Мирзаева маълумот берди.

Фото: Kun.uz

Қайд этилишича, 18 та ҳолатда юқори турувчи ташкилотларга тақдимномалар киритилган ҳамда 1 та ҳолатда ҳужжатлар суд органларига, 4 та ҳолатда прокуратура органларига киритилган. 

Пахта йиғим-терими мавсумида жами 13 419 та мониторинглар олиб борилган бўлиб, меҳнат қонунчилигини бузганлиги учун 65 нафар мансабдор шахсга жами 198,4 млн сўм миқдорда маъмурий жарима тайинланди.

Бунда, 5 та ҳолатда мажбурий меҳнат бўйича, 21 та ҳолатда меҳнат шартномаси тузилмагани, 25 та ҳолатда меҳнат шароитлари яратилмагани, 14 та ҳолатда терим пулларини ўз вақтида тўламаслик фактлари аниқланиб, мансабдор шахслар маъмурий жавобгарликка тортилди. 

Меҳнатни муҳофаза қилиш талабларини таъминлаш юзасидан қонунбузилишлар соҳалар бўйича таҳлил қилинганда:

  • халқ таълими тизимидаги ташкилот ва умумтаълим мактабларида 8386 та;
  • мактабгача таълим муассасаларида 6520 та;
  • тиббиёт муассасаларида 2770 та; 
  • қурилиш соҳасида 2473 та;
  • қишлоқ хўжалигида 497 та; 
  • олий ва ўрта махсус таълим муассасаларида 803 та;
  • саноат корхоналарида 679 та; 
  • транспорт соҳасида 517 та;
  • савдо ва хизмат кўрсатиш корхоналарида 229 та ҳолатларда мансабдор шахслар томонидан ходимларнинг ҳуқуқлари бузилган. 

Мавзуга оид