Ўзбекистон | 17:51
846
1 дақиқада ўқилади

Ходимларни мажбурий меҳнатга жалб қилган Қарши ҳокими ўринбосари жазоланди

Нурбек Турдиевга маъмурий жарима жазоси қўлланди.

Фото: Видеодан кадр

Қашқадарё вилояти, Қарши шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари Нурбек Турдиев ходимларни мажбурий меҳнатга жалб қилгани учун жаримага тортилди. Бу ҳақда Давлат меҳнат инспекцияси хабар берди.

Қайд қилинишича, унинг мажбурий меҳнатга йўл қўйгани тасдиқланган ва Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 51-моддасига (Меҳнатга маъмурий тарзда мажбурлаш) асосан маъмурий жарима қўлланган. Хабарда жарима миқдори ҳақида маълумот берилмади.

Шунингдек, Турдиевнинг ходимларга нисбатан ҳақоратли муносабатда бўлгани юзасидан хатти-ҳаракатларини Одоб-ахлоқ комиссиясида кўриб чиқиш учун Қашқадарё вилояти ҳокимлигига тақдимнома киритилган.

Сардор Юсупов
Тайёрлаган Сардор Юсупов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид