Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Илон Маск Tesla’нинг яна 1 млрд долларлик акцияларини сотди
Маск уч ҳафтадан буён ўз компаниясининг акциялар пакетларини сотмоқда. У шу кунга қадар қиймати 9,9 млрд долларга тенг 9,2 млн дона акция сотди.
Tesla бош директори Илон Маск компаниянинг 1,05 млрд долларлик акциялар пакетини сотди, деб хабар берди Reuters.
Маск уч ҳафтадан буён ўз компаниясининг акциялар пакетларини сотмоқда. У шу кунга қадар қиймати 9,9 млрд долларга тенг 9,2 млн дона акция сотди.
У 6 ноябрда Twitter’да фойдаланувчилар ўртасида ўз акцияларини сотиш борасида сўровнома ўтказганди. Маск буни 15 млрд долларлик солиқни тўлаш учун қилаётганини айтганди. Фойдаланувчиларнинг аксарияти унинг бу фикрини қўллаб-қувватлаганидан сўнг 8 ноябрь куни 1,1 млрд долларлик дастлабки акциялар пакетини сотди.
Илон Маск дунёнинг энг бой одами ҳисобланади. Bloomberg миллиардерлар индексига кўра, унинг бойлиги миқдори 300 млрд доллардан ортиқ.
Мавзуга оид
21:30 / 07.07.2026
SpaceX инвесторларга юпқа смартфон прототипини намойиш этди
18:28 / 24.06.2026
SpaceX акциялари арзонлади, Илон Маск триллионер мақомини йўқотди
21:42 / 12.06.2026
Илон Маск — инсоният тарихидаги биринчи триллионер
16:26 / 12.06.2026