JPMorgan банки раҳбарининг ҳазилидан сўнг банк Хитой ҳукуматига изоҳ беришга мажбур бўлди
JPMorgan Chase & Co банки раҳбари Жейми Даймон Boston College Chief Executives Club мунозара клубида банк Хитой коммунистик партиясидан ҳам узоқроқ яшаши ҳақида ҳазил қилганди.
JPMorgan Хитойда 1921 йилдан бери ишлайди, Хитой компартияси ҳам ўша йили ташкил топган.
“Яқинда Хитой компартияси ташкил топганининг 100 йиллигини ва JPMorgan ҳам Хитойдаги фаолиятининг 100 йиллигини нишонлаётганини айтгандим. Гаров ўйнашим мумкин, биз узоқроқ яшаймиз. Бу гапни Хитойда айта олмайман. Лекин улар эшитаётган бўлса керак”, — деганди Даймон.
Bloomberg агентлиги ўз манбаларига таяниб ёзишича, энди JPMorgan банкининг давлат ҳокимияти органлари билан ҳамкорлик бўйича гуруҳи Хитой ҳукумати вакиллари билан Даймоннинг ҳазилини муҳокама қилмоқда.
Банк вакиллари Даймон компартияни танқид қилмагани, балки Хитойда узоқ йиллардан буён ишлаётганини айтмоқчи бўлганини тушунтиришга уринмоқда.
Маълумот берилишича, аввалроқ Givenchy ва Versace компаниялари футболкалардаги ёзувлар учун узр сўраган. Компаниялар Макао, Ҳонгконг ва Тайван мустақил ҳудудлар сифатида қайд этилган футболкаларни сотувга чиқарган. Хитойликлар бу компаниялар маҳсулотларини бойкот қилишга чақиришган.
Мавзуга оид
20:39 / 13.11.2024
Хитой орбитага юк ташувчи кўп марталик космик кемасини намойиш этди
17:53 / 13.11.2024
Ўзбекистон олтин ишлаб чиқарувчи давлатларнинг етакчи ўнталигига кирди
18:44 / 12.11.2024
Хитойда автомобил одамлар устига бостириб бориши оқибатида 35 киши ҳалок бўлди
22:21 / 11.11.2024