Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Австралия компанияси Афғонистонда нашани қайта ишлаш заводи қуриши тўғрисидаги хабарни рад этди
Аввалроқ толиблар ИИВ матбуот маркази бошлиғи Саид Хўстий ички ишлар вазирининг гиёҳвандлик моддаларига қарши курашиш бўйича ўринбосари Cpharm компанияси вакиллари билан учрашганини маълум қилганди.
Австралиянинг Cpharm фармацевтика компанияси Афғонистонда нашани қайта ишлаш заводи қуриши тўғрисидаги хабарни рад этди.
“Биз Австралиядаги фармацевтика корхоналарига консультация хизматлари кўрсатамиз. Бизнинг компаниямиз наша билан ҳам, “Толибон” билан ҳам алоқадор эмас. Биз толиблар пресс-релизи қаердан олингани борасида ҳеч қандай тушунчага эга эмасмиз”, — дейилади корхона баёнотида.
Аввалроқ толиблар ИИВ матбуот маркази бошлиғи Саид Хўстий ички ишлар вазирининг гиёҳвандлик моддаларига қарши курашиш бўйича ўринбосари компания вакиллари билан учрашганини маълум қилганди.
“Cpharm Афғонистонда гашишни қайта ишлаш корхонасини ташкил этиш учун 450 млн доллар сармоя киритади. Компания билан шартноманинг барча босқичлари якунланди, бир неча кундан кейин лойиҳа расман ишга туширилади, бу билан кўплаб фуқаролар учун иш ўринлари яратилади”, — деганди Хўстий.
Мавзуга оид
14:26 / 05.07.2026
Афғонистондан дронда наркотик олиб ўтишнинг олди олинди
13:47 / 29.06.2026
Покистон яна Афғонистонга ҳужум қилди
18:19 / 22.06.2026
Ўзбекистон ва Афғонистон ўртасида авиақатновлар сони оширилади
09:05 / 17.06.2026