Жаҳон | 20:25 / 25.11.2021
2597
1 дақиқада ўқилади

Францияда коронавирусга қарши кураш доирасида чеклов чоралари кучайтирилди

Жамоат жойларида ниқоб тақиш режими қайтмоқда. Ресторан ва театрларда илгари вакцина олганлар ҳам ниқоб тақиши мажбурий этиб белгиланди. 

Фото: AFP

Франция соғлиқни сақлаш вазири Оливье Веран коронавирус юқтириш ҳолатлари ўсаётгани сабабли янги чеклов чораларини эълон қилди.

Жумладан, илгари манфий ПЗР-тест натижаси билан жамоат жойларига 72 соат ичида бориш мумкин бўлган бўлса, эндиликда бу муддат 24 соатгача қисқартирилди.

Шу билан бирга, жамоат жойларида ниқоб тақиш режими қайтмоқда. Ресторан ва театрларда илгари вакцина олганлар ҳам ниқоб тақиши мажбурий этиб белгиланди. 

Веран ҳукумат комендантлик соати ёки корхоналарни мажбуран ёпиш каби чоралар жорий этилмаслигини билдирди.

Ўтган суткада Францияда 32 591та коронавирус юқтириш ҳолати аниқланган. Бу апрелдан буён қайд этилган энг юқори кўрсаткич ҳисобланади. 

Сўнгги икки ҳафтада Австрия, Словакия, Нидерландияда янги чеклов чоралари жорий этилди.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид