Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жаҳон | 15:09 / 25.11.2021
2111
1 дақиқада ўқилади
Германияда коронавирус оқибатида вафот этганлар сони 100 мингдан ошди
Пандемия бошланганидан буён Германияда 5 млн 573 мингдан ортиқ инсон касаллик юқтирган.
Фото: Markus Schreiber / AP
Германияда пандемия даврида 100 минг 119 киши коронавирус оқибатида вафот этди, деб хабар берди Роберт Коҳ номидаги институт.
Мамлакатда ўтган суткада 73,9 минг кишида инфекция аниқланган.
Пандемия бошланганидан буён Германияда 5 млн 573 мингдан ортиқ инсон касаллик юқтирган.
Жонс Ҳопкинс университети маълумотларига кўра, дунё бўйича коронавирус юқтириш ҳолатлари сони 259 миллиондан ошган, 5 млн 174 мингдан зиёд бемор вафот этган.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш