Ўзбекистон | 19:25 / 25.11.2021
4159
1 дақиқада ўқилади

Олтиариқ тумани ҳокимлиги биносида ёнғин содир бўлди

Ижтимоий тармоқларда Олтиариқ тумани ҳокимлиги биносида ёнғин чиққанлиги бўйича хабарлар тарқалди.

Фото: Олтиариқ тумани ҳокимлиги

Олтиариқ тумани ҳокимлиги ахборот хизматининг маълум қилишича, 24 ноябрь куни соат 11 лар чамасида туман ҳокимлиги биносининг учинчи қаватида жойлашган маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими фаолият олиб бораётган хонада ёнғин содир бўлган. Ёнғин оқибатида бинодаги 10 квадрат майдонга зарар етган бўлиб, ёнғин қисқа муддатда бартараф этилган. 

Ёнғиндан жароҳат олган ва жабрланганлар аниқланмаган. Ёнғин содир бўлган хонада иш фаолияти қайта тикланган. Фуқаролар, оммавий ахборот воситалари ва блогерлардан ушбу воқеага холис ёндашиб, турли нотўғри маълумотларни тарқатмасликларини сўраб қоламиз - дейилади ҳокимлик расмий муносабатида.

Аввалроқ туман  ҳудудида “Lacetti” ва “Nexia 3” иштирокида ЙТҲ содир бўлгани, бунинг оқибатида “Nexia 3” ҳайдовчиси автомобилда ёнғин келиб чиққани сабаб вафот этгани ҳақида хабар берилган эди.

Мавзуга оид