Ўзбекистон | 10:39 / 26.11.2021
21737
1 дақиқада ўқилади

Дам олиш кунлари совуқ антициклон республика ҳудудидан чекинади - «Ўзгидромет»

Кеча кечқурун Ўзбекистон ҳудудига Волгабўйидан нисбатан совуқ ва нам антициклон кириб келди. Кечаси республика марказий ва шарқий вилоятларида ёмғир ёғди, тоғларда ёғингарчилик (ёмғир, қор), баъзи жойларда кучли бўлди. Эрталабга келиб кириб келган фронт Ўзбекистоннинг энг шарқий ҳудудлари томонига қараб силжиди.

Фото: Kun.uz

“Ўзгидромет” хабарига кўра, бугун кундуз куни республика ҳудудининг катта қисмида қуруқ ва салқин об-ҳаво бўлиши кутилмоқда, фақат Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида баъзи жойларда ёмғир ёғади, шамол 15-20 м/с гача кучаяди. Ҳаво ҳарорати 7-12 даража илиқ атрофида бўлади.

Тоғли ҳудудларда ҳаво булутли, баъзи жойларда асосан қор кўринишидаги ёғингарчилик бўлади.

Шанба ва якшанба кунлари совуқ антициклон республика ҳудудидан аста-секин чекинади. Республика бўйлаб ёғингарчиликсиз об-ҳаво кузатилади. Кечалари ва эрталаблари ҳарорат бироз салбий қийматларгача пасаяди, кундуз куни эса қуёш нурлари ҳавони 13-15 даража илиққача иситади. Республиканинг шимолида ҳарорат кечалари 6-9 даража илиқ, кундуз кунлари 4-7 даража илиқ атрофида бўлади.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид