Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда Россиянинг божхона идораси ваколатхоналари очилади
Россия ҳукумати таклифига кўра, Ўзбекистонда Россия божхона хизматларининг ваколатхоналари очилади. Россия президентининг тегишли фармойиши 24 ноябрь куни ҳуқуқий ахборот расмий интернет порталида эълон қилинди.
«Россия Федерацияси Ҳукуматининг Россия Федерацияси Ҳукумати ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ўртасида Россия Федерацияси ва Ўзбекистон Республикаси божхона хизматлари ваколатхоналарини очиш тўғрисидаги Битимни имзолаш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин», дейилади ҳужжатда.
Россия Федерал божхона хизматига Ўзбекистон билан музокаралар олиб бориш ва Россия ҳукумати номидан мазкур шартномани имзолаш топширилди.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 19 ноябрь куни Москвага ташриф буюрди. Ташриф якунлари бўйича 39 та ҳужжат имзоланди. Имзоланган ҳужжатлар орасида мамлакатлар ўртасида соддалаштирилган божхона йўлаги бўйича келишув ҳам бор.
Мавзуга оид
21:34
Андижонда олтинларни турли найранглар орқали олиб киришга уринган шахслар тўхтатиб қолинди
10:02
Украина армиясида кенг кўламли ислоҳотлар бошланди
18:11 / 12.06.2026
Uzbekistan Airways ёнилғи танқислиги туфайли Ўзбекистондан Россияга айрим парвозларни қисқартиради
17:21 / 12.06.2026