Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Петербург - Наманган йўналишидаги самолёт бортида чақалоқ туғилди
Санкт-Петербург – Наманган йўналишидаги самолёт бортида чақалоқ дунёга келди. Бу ҳақда «Новости ташкентского неба» телеграм канали хабар бермоқда.
Россиянинг «Аэрофлот» авиакомпаниясига тегишли, Санкт-Петербург – Наманган йўналишида парвоз қилган SU-602 самолёти экипажи бортда йўловчилардан бирининг кўзи ёригани сабабли йўналиш бўйича захира аэропортга қўнишга қарор қилди.
Самолёт Нижний Новгород халқаро аэропортига қўнди (қўниш маҳаллий вақт билан соат 03:31да амалга оширилган).
Қайд этилишича, туғуруқ экипаж томонидан қабул қилинган. Чақалоқ ва онанинг аҳволи яхши, самолёт Наманганга учиб кетгани айтилади.
Мавзуга оид
09:35 / 04.07.2026
Наманганда нарколаборатория фош этилди
20:20 / 23.06.2026
Шавкат Мирзиёев Наманган халқаро гуллар фестивалининг меҳмони бўлди
17:48 / 23.06.2026
Шавкат Мирзиёев Наманган вилоятини ривожлантириш бўйича муҳим топшириқлар берди
14:38 / 23.06.2026