Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ургутда ноқонуний тарзда сотиш учун 175 минг дона пиротехника воситасини сақлаб келаётган шахс ушланди
Фото: ИИБ ахборот хизмати
Ургут туманида ноқонуний тарзда 175 минг дона пиротехника воситасини сақлаб келаётган шахс аниқланган. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, 2021 йил 25 ноябрь куни Самарқанд вилояти ИИБ терроризм ва экстремизмга қарши кураш бўлими ходимлари томонидан олинган маълумотга кўра, Ургут тумани “Торинжак” МФЙ ҳудудида тезкор тадбир ўтказилган.
Тезкор тадбир давомида пиротехника воситаларини сотиш мақсадида ноқонуний сақлаб келаётган 25 ёшли фуқаро аниқланган.
Қайд этилишича, қонунбузар фуқародан жами 175 минг дона “Британик” номли пиротехника воситалари холислар иштирокида тегишли тартибда ҳужжатлаштириб олинган. Ҳозирда ҳолат юзасидан суриштирув ишлари ўтказилмоқда.
Мавзуга оид
19:34 / 20.12.2025
Йил бошидан буён 7,2 млн дона пиротехника буюмлари ушлаб қолинди — Божхона қўмитаси
09:48 / 18.12.2025
Тошкент вилоятида қўлбола пиротехника воситалари аниқланди
09:29 / 10.11.2025
Ҳоким ёрдамчиси ва адвокат 2500 доллар билан ушланди
11:32 / 03.11.2025