Хитойдан Тошкентга Сичуан чойи ортилган махсус поезд йўлга чиқди
Жорий йилнинг 22 ноябрь куни Хитойнинг Сичуан провинцияси, Ченгду халқаро темирйўл портидан 4,1 миллион долларлик 1300 тонна Сичуан чойи барглари ортилган махсус поезд Ўзбекистонга йўл олди, деб хабар берди «Жэньминь жибао».
Газетанинг ёзишича, бу жорий йилда Марказий Осиёга жўнаб кетган ҳамда Сичуан чойи ортилган иккинчи махсус поезддир.
«Олиб кетилаётган юклар орасида 15та контейнер Маофенг Сичуан чойи ҳам бор бўлиб, у Марказий Осиё бозорига биринчи марта етказилмоқда, — деб ёзади газета. – Ушбу турдаги чой Хитой Қишлоқ хўжалиги ва қишлоқ ишлари вазирлиги томонидан эътироф этилган, қишлоқ хўжалиги халқаро савдосини юқори сифатли ривожлантиришнинг миллий асосларидан бири бўлган «Жиажианг» яшил чойи асосида ишлаб чиқарилади».
Ўтган йилнинг октябрь ойида Хэбэй Гаои – Хоргос – Тошкент йўналиши бўйича дори-дармонлар, велосипедлар, автомобиль эҳтиёт қисмлари, саноат ускуналари учун эҳтиёт қисмлар ва бошқа юклар ортилган 50 вагондан иборат биринчи мунтазам халқаро юк поезди йўлга чиққанди.
Мавзуга оид
10:30 / 09.10.2024
Хитойлик олимлар Марс атмосферасидан энергия ишлаб чиқарадиган батареяни яратди
20:47 / 08.10.2024
Хитой ЕИнинг электромобиллар борасидаги қарорига жавобан Европа алкогол маҳсулотларига янги бож жорий этди
16:40 / 08.10.2024
Хитойда математикани ўзлаштиришга қийналаётган болалар учун махсус клиника очилмоқда
18:30 / 06.10.2024