Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Еврокомиссия ЕИ мамлакатларига Африка жанубига парвозларни тўхтатишни таклиф қилди
Аввалроқ ўндан ортиқ мамлакат Жанубий Африкага парвозларни тақиқлаганди.
Европа Комиссияси (ЕК) Евроиттифоқ мамлакатларига Африка жанубидаги қатор мамлакатларга парвозларни вақтинча тўхтатишни таклиф қилди, деди ЕК раҳбари Урсула фон дер Ляйен.
“Мутациялар вируснинг янада оғир турлари бир неча ой ичида бутун дунёга тарқалишига олиб келиши мумкинлигини биламиз. Ҳозирда Европада ҳамма жуда тез, қатъий ва бирлашиб ҳаракат қилиши лозим. Бугун Еврокомиссия янги мутация тарқалишини чеклаш учун аъзо мамлакатларга Африка жанубидаги ва бошқа мамлакатлар билан авиақатновларни тўхтатишни таклиф қилди”, — деди у.
“Бу мамлакатларга барча авиақатновлар тўхтатилиши керак. Қатновлар янги вариант қандай хавф солаётгани борасида аниқ тушунчага эга бўлгунимизга қадар тўхтатилиши даркор” — дея қўшимча қилди фон дер Ляйен.
Аввалроқ ўндан ортиқ мамлакат янги штамм боис Жанубий Африкага парвозларни тақиқлаганди.
Коронавируснинг янги B.1.1.529 варианти Жанубий Африка, Ботсвана, Исроил, Ҳонгконг ва Белгияда аниқланган.
Янги вариант 32та мутацияга эга. Вирусологларнинг қайд этишича, вирус мутацияларининг кўплиги жуда жиддий муаммо.
Мавзуга оид
08:17 / 18.06.2026
Европада сўнгги ўн йилликлардаги энг йирик инфратузилма лойиҳаларидан бири бошланди
09:15 / 15.06.2026
Европа етакчилари АҚШ–Эрон келишувини олқишлади
08:18 / 15.06.2026
Европа аҳолиси қайси мамлакатларда ўзини хавфсиз ҳис қилади?
10:15 / 13.06.2026