Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тожикистоннинг Хоруғ шаҳрида фуқаро ўлими сабабли бир неча кундан буён норозилик митинглари ўтказилмоқда
Митинг вақтида ўқ узилиши натижасида бир киши ҳалок бўлган, бир неча киши яраланган.
Фото: Ижтимоий тармоқлар
Област прокуратураси Гулбиддин Зиёбековнинг ўлимини у қўлга олиш чоғида ўточар қурол ёрдамида қаршилик кўрсатгани билан изоҳлади.
Тожикистоннинг Тоғли Бадахшон автоном области маркази Хоруғ шаҳрида 25 ноябрдан буён митинглар давом этмоқда, деб хабар берди “Азия-Плюс”.
Митингга Роштқала райони фуқароси, 29 ёшли Гулбиддин Зиёбековнинг махсус кучлар томонидан қўлга олинганидан сўнг вафот этиши сабаб бўлган.
Зиёбековнинг қишлоқдошлари у қўлга олинган вақтида яралангани, Хоруғга олиб келинганида вафот этганини таъкидлашмоқда.
Пайшанба куни Гулбиддин Зиёбековнинг қариндошлари унинг жасадини Хоруғ маъмурияти олдидаги майдонга олиб келишган ҳамда унинг қўлга олиниши ва ўлими сабаблари айтилишини талаб қилишган.
Бироздан сўнг майдонда ўқ узилган. Натижада Роштқала туманида яшаган 21 ёшли Тўтишо Амиршоев ҳалок бўлган, бир неча киши яраланган.
Давлат миллий хавфсизлик қўмитаси бир гуруҳ ёшлар милиция ва миллий хавфсизлик ходимларига ҳужум қилиб, уларга жароҳат етказганидан сўнг ўт очилганини билдирди.
Област прокуратураси Гулбиддин Зиёбековнинг ўлимини у қўлга олиш чоғида ўточар қурол ёрдамида қаршилик кўрсатгани билан изоҳлади. Прокуратура хабарида айтилишича, Зиёбеков Тожикистон Жиноят кодексининг бир неча моддалари бўйича айбланиб қидирувда бўлган.
Мавзуга оид
18:16 / 05.02.2026
Тожикистон аҳолиси учун Starlink сунъий йўлдош интернети ишга туширилди
18:01 / 04.02.2026
Роғун ГЭС Амударё экотизимлари таназзулини юз йилга узайтиради – экологлар
12:20 / 02.02.2026
Jibek Joly туристик поезди Қозоғистон, Ўзбекистон ва Тожикистонни ягона йўналишда боғлайди
10:33 / 02.02.2026