Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Буюк Британияда мамлакатга кирувчи барчадан ПЗР-тест топшириш ва изоляцияда бўлиш талаб қилинади
Бунга қадар Буюк Британияда тан олинган вакциналар билан эмланганлардан мамлакатга кириб келганидан сўнг изоляцияда бўлиш талаб қилинмасди.
Буюк Британия мамлакатга кирувчи барча учун мажбурий ПЗР-тест топшириш ва натижа чиққунига қадар изоляцияда бўлиш тартибини жорий этди. Бу ҳақда Бирлашган Қироллик бош вазири Борис Жонсон маълум қилди.
“Биз Буюк Британияга келаётган барчадан ПЗР-тест топшириш ва манфий натижа олингунига қадар изоляцияда бўлишни талаб қиламиз”, — деди Жонсон.
Бунга қадар Буюк Британияда тан олинган вакциналар билан эмланганлардан мамлакатга кириб келганидан сўнг изоляцияда бўлиш талаб қилинмасди.
Жонсоннинг қайд этишича, коронавируснинг янги штамм тўлиқ эмланганларга ҳам юқиш хусусиятига эга.
“Бу вариант бутун дунё бўйлаб тарқалмоқда ва бизда ҳам иккита ҳолат аниқланди. Афтидан, “омикрон” жуда тез тарқалади ва вакцинанинг иккала дозасини олганларга ҳам юқади”, — деди у.
Мавзуга оид
18:06 / 17.06.2026
Шавкат Мирзиёев лорд Стоквуд бошчилигидаги Британия делегациясини қабул қилди
10:30 / 16.06.2026
BBC ва FT: Стармер билан боғлиқ ёнғинлар ортида Россия изи бўлиши мумкин
23:06 / 15.06.2026
Британияда 16 ёшгача бўлган болалар учун ижтимоий тармоқлар тақиқланади
19:31 / 14.06.2026