Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Швеция бош вазири мамлакат НАТОга аъзо бўлмаслигини маълум қилди
Андерссон шунингдек, Швеция Шимолий минтақа ёки ЕИ мамлакатларидан бирортасида фалокат бўлса, бир четда турмаслигини ва бу мамлакатлардан ҳам ана шундай жавобни кутишини таъкидлади.
Швеция НАТОга аъзо бўлмайди. Бу ҳақда мамлакат бош вазири Магдалена Андерссон маълум қилди.
“Ҳарбий альянсларда бўлмаслик мамлакатимиз учун яхши хизмат қилади ва Шимолий Европадаги барқарорлик ва хавфсизликни таъминлайди. Швеция НАТОга аъзо бўлиш учун ариза бермайди”, — деди у.
У шунингдек, Швеция Шимолий минтақа ёки ЕИ мамлакатларидан бирортасида фалокат бўлса, бир четда турмаслигини ва бу мамлакатлардан ҳам ана шундай жавобни кутишини таъкидлади.
Андерссон Швеция мудофаа соҳасида Финландия ва бошқа қўшнилар билан ҳамкорликни кучайтираётганини эслатиб ўтди.
“Миллий мудофаамиз кенгаймоқда. Ҳозирда бешта полк ва ҳаво флотилиямиз тикланмоқда. Фуқаро мудофааси кучайтирилмоқда”, — деди у.
Магдалена Андерссон 29 ноябрь куни Швеция бош вазири этиб тасдиқланганди.
Мавзуга оид
22:29 / 13.06.2026
Ўзбекистон ва Швеция ўртасида илк бор миграция соҳасида битим ва қўшма декларация имзоланди
23:00 / 10.06.2026
Швеция ўзбекистонлик меҳнат муҳожирларига очилмоқда
10:15 / 08.06.2026
Ўзбекистон НАТО шерик давлатлари кунида иштирок этди
22:20 / 06.06.2026