Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
2 декабр куни Ўзбекистонда чангли бўрон ва чанг ғуборлари кўтарилиши кузатилади
Гидрометеорология хизмати маркази эртага, 2 декабр куни қандай об-ҳаво кутилаётганини маълум қилди.
Тошкент шаҳри. Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 6-8 даража илиқ, кундузи 22-24 даража иссиқ бўлади.
Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилояти. Ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёмғир ёғиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 17-22 м/с гача кучаяди, баъзи жойларда 25-28 м/с гача кучайиши мумкин, чангли бўрон ҳамда чанг ғуборлари кўтарилиши кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси 5-10 даража, кундузи 11-16 даража илиқ бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятлари. Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 17-22 м/с гача кучаяди, баъзи жойларда 25-28 м/с гача кучайиши мумкин, чангли бўрон ҳамда чанг ғуборлари кўтарилиши кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси 5-10 даража илиқ, кундузи 20-25 даража иссиқ бўлади.
Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятлари. Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 17-22 м/с гача кучаяди. Баъзи жойларда 25-28 м/с гача кучайиши мумкин, чангли бўрон ҳамда чанг ғуборлари кўтарилиши кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси 4-9 даража илиқ, кундузи 19-24 даража иссиқ бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятлари. Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 17-22 м/с гача кучаяди. Баъзи жойларда 25-28 м/с гача кучайиши мумкин, чангли бўрон ҳамда чанг ғуборлари кўтарилиши кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси 5-10 даража илиқ, кундузи 20-25 даража иссиқ бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятлари. Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0-5 даража, кундузи 13-18 даража илиқ бўлади.
Республиканинг тоғли ҳудудлари. Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 17-22 м/с гача кучаяди. Ҳарорат кечаси 0-5 даража, кундузи 10-15 даража илиқ бўлади.