Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Япония АҚШдан мамлакат ҳудудида F-16 самолётлари парвозини тўхтатиб туришни сўради
Сешанба куни АҚШ ҳарбий-ҳаво кучлари қирувчи самолёти Япония шимолидаги Аомори аэропортига фавқулодда қўнишни амалга оширди. Самолёт қўниш олдидан ёнилғи бакларини ташлаб юборган.
Япония ҳукумати АҚШ ҳарбий қўмондонлигини хавфсизлик нуқтаи назаридан мамлакат ҳудудида F-16 қирувчи самолётлари парвозини тўхтатиб туришга чақирди. Бу ҳақда Япония мудофаа вазири Нобуо Киси маълум қилди.
Сешанба куни АҚШ ҳарбий-ҳаво кучлари қирувчи самолёти Япония шимолидаги Аомори аэропортига фавқулодда қўнишни амалга оширди. Самолёт қўниш олдидан ёнилғи бакларини ташлаб юборган.
Киодо агентлигининг хабар беришича, баклардан бири аҳоли турар жой биносидан 20-30 метр нарига тушган. Воқеа оқибатида ҳеч ким жароҳатланмаган, аммо ёнилғи баки йўл четидаги тўсиққа шикаст етказган.
“Қирувчи самолёт билан юз берган воқеа аҳолида хавотир уйғотди, биз бунга жиддий ёндашдик. Шу сабабли Америка томонини хавфсизлик чоралари таъминлангунига қадар F-16 самолётлари парвозини тўхтатиб туришга чақирдик”, — деди Япония мудофаа вазири.
Япония мудофаа вазирлиги АҚШ ҳарбий қўмондонлигидан хавфсизлик чораларига тўлиқ риоя қилиш ва келгусида бундай ҳолатларга йўл қўймасликни талаб қилган.
Мавзуга оид
18:57 / 15.06.2026
Япония Ўзбекистонда энергия самарадорлигини ошириш учун 230 млн доллар кредит ажратади
08:43 / 11.06.2026
Жаҳон нефть савдоси маркази Осиёга кўчмоқда
20:36 / 06.06.2026
Талаба визасининг муддати тугаган ўзбекистонлик Япониядан депортация қилинди
18:54 / 05.06.2026