Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Украина уруш юз берса Россияга тобутлар оқиб бориши билан таҳдид қилди
Кулебанинг сўзларига кўра, ҳозирда Украина армияси 2014 йилдагига қараганда беқиёс даражада кучли.
Украина ташқи ишлар вазири Дмитрий Кулеба уруш юз берадиган бўлса Россияга тобутлар оқиб бориши билан таҳдид қилди. У бу ҳақда Латвиянинг Sargs.lv порталига берган интервьюсида айтди.
Кулебанинг сўзларига кўра, ҳозирда Украина армияси 2014 йилдагига қараганда беқиёс даражада кучли.
«Агар Россия барибир урушишга қарор қилса, жуда кўп россиялик аскарлар ўлишини кўришига тўғри келади», — деди у.
Унинг айтишича, агар Украинадан тўхтовсиз тобутлар оқиб келадиган бўлса, Россия жамияти бунга қандай муносабатда бўлишини Кремль ҳали тушуниб етмади.
Аввалроқ Россия президенти Владимир Путин Россиянинг Украинага бостириб кириши ҳақидаги саволга жавоб берганди.
Путиннинг сўзларига кўра, ўзаро муносабатлар тикланса, ҳеч ким ҳеч қандай таҳдид остида қолмайди.
Мавзуга оид
09:32
Бокуда саккиз нафар Россия фуқароси қамоқ жазосига ҳукм қилинди
22:13 / 19.06.2026
Зеленский Лукашенкога ультиматум қўйди ва уни бажариш учун бир ҳафта муҳлат берди
20:34 / 19.06.2026
Капотнядаги заводга Россия ракетаси тушгани маълум қилинди
18:17 / 19.06.2026