Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
“Толибон” аёллар ҳуқуқларига оид фармонини эълон қилди
Ҳаракат етакчиси Ҳайбатулла Охундзода томонидан имзоланган фармонга мувофиқ, “ҳеч ким аёлларни турмуш қуришга мажбурлай олмайди”.
“Толибон” ҳаракати аёллар ҳуқуқларига оид фармон эълон қилди. Ҳужжат вақтинчалик ҳукуматнинг ахборот ва маданият вазири ўринбосари Забиҳулла Мужоҳиднинг Twitter саҳифасида жойлаштирилди.
Ҳаракат етакчиси Ҳайбатулла Охундзода томонидан имзоланган фармонга мувофиқ, “ҳеч ким аёлларни турмуш қуришга мажбурлай олмайди”.
Таъкидланишича, аёл эркин инсон ҳисобланади, у эркаклар ўртасидаги “ярашув ёки душманликни тўхтатиш буюми” эмас.
Бундан ташқари, эри вафот этган аёлларнинг ҳуқуқларига ҳам аниқлик киритилган.
“Эри вафот этган аёлнинг идда муддати тугаганидан сўнг унга ҳеч кимнинг куч билан уйланишга ҳаққи йўқ”, — дейилади ҳужжатда. Бева ўз тақдирини ўзи белгилаши мумкин.
Шунингдек, фармонда айтилишича, кўпхотинли эркаклар “барча аёлларига шариат қонунларига мувофиқ тенг ҳуқуқ бериши лозим”.
Мавзуга оид
09:05 / 17.06.2026
Афғонистондан олиб кирилган 37,6 кг гиёҳвандлик воситалари фош этилди
10:50 / 12.06.2026
Ўзбекистон ва Афғонистон ўртасида қўшимча темирйўл қурилиши мумкин
11:30 / 11.06.2026
Афғонистон–Покистон можаросига қарамай, Кобул коридорини қуриш лойиҳаси давом этмоқда
17:54 / 10.06.2026