Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Макрон қатор Европа давлатлари Кобулда умумий элчихона очишни режалаштирганини айтди
Шу билан бирга, Франция президенти бу «Толибон» ҳаракатининг сиёсий жиҳатдан тан олинишини билдирмаслигини таъкидлади.
Европанинг бир нечта мамлакати Афғонистонда қўшма дипломатик миссиясини очишни режалаштирган. Бу ҳақда Франция президенти Эммануэл Макрон маълум қилди.
«Биз, бир нечта Европа мамлакати элчиларимизга Афғонистонда бўлиш имкониятини берувчи умумий маконни ташкил этишни ўйлаяпмиз», — деди у.
Шу билан бирга, Франция президенти бу «Толибон» ҳаракатининг сиёсий жиҳатдан тан олинишини билдирмаслигини таъкидлади.
У ваколатхона тез орада очилишини кутаётганини қўшимча қилди, ҳозирда хавфсизликни таъминлаш бўйича айрим масалалар ҳал этилиши лозим.
Августда толиблар Кобулни эгаллаганидан сўнг ғарб давлатлари ўз дипломатларини Афғонистондан олиб чиқиб кетганди.
Мавзуга оид
09:05 / 17.06.2026
Афғонистондан олиб кирилган 37,6 кг гиёҳвандлик воситалари фош этилди
10:50 / 12.06.2026
Ўзбекистон ва Афғонистон ўртасида қўшимча темирйўл қурилиши мумкин
11:30 / 11.06.2026
Афғонистон–Покистон можаросига қарамай, Кобул коридорини қуриш лойиҳаси давом этмоқда
17:54 / 10.06.2026