Ўзбекистон | 11:12 / 06.12.2021
23414
1 дақиқада ўқилади

«Ўзгидромет» ҳафталик об-ҳаво тўғрисида маълумот берди

Бугун республика ҳудуди бўйича қуруқ ва ўртача илиқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда, ҳаво ҳарорати 9-14 даража илиқни ташкил этади.

Фото: KUN.UZ

“Ўзгидромет” хабарига кўра, сешанба ва чоршанба кунлари Қозоғистон ҳудудидан нисбатан совуқ ҳаво кириб келади, бу фақат Ўзбекистон ҳарорат фонига таъсир қилади. Ушбу кунларда ҳарорат кечалари 0-5 даража илиқ, кундуз кунлари 9-14 даража илиқ атрофида сақланиб туради.

Пайшанба ва жума кунлари Эрондан илиқ ҳаво кириб келиши кутилмоқда. Ҳаво ҳарорати кечалари 0-5 даража илиқ, баъзи жойларда 2 даража совуққача атрофида бўлади, кундуз кунлари 15-17 даража илиққача кўтарилади.

8 декабрда шимолий туманларда, 9-10 декабрда Ўзбекистоннинг қолган ҳудудларида шамол тезлиги 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Туман тушиши мумкин.

Мавзуга оид