Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Афғонистондаги вазият бўйича қуруқ сўздан амалий ишларга ўтиш вақти келди» — Абдулазиз Комилов
Вазир Афғонистондаги вазият беқарорлашишига олиб келиши мумкин бўлган гуманитар фалокатнинг олдини олиш учун афғон халқига аниқ ёрдам кўрсатиш ниҳоятда муҳим ҳисобланишини таъкидлади.
Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов 7 декабрь куни Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Минтақавий аксилтеррор тузилмаси ижроия қўмитаси директори лавозимидаги миссиясини якунлаётган Жумахон Ғиёсовни қабул қилди. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги хабар қилди.

Маълум қилинишича, учрашув давомида Абдулазиз Комилов Афғонистондаги вазият тўғрисида яна бир бор ўз фикрларини билдирган: «Афғонистондаги вазият ҳақида гапирганда бугунги кунда қуруқ сўздан амалий ишларга ўтиш вақти келди. Чунки қиш яқинлашмоқда ва мамлакатдаги вазиятнинг беқарорлашишига олиб келиши мумкин бўлган гуманитар фалокатнинг олдини олиш учун афғон халқига аниқ ёрдам кўрсатиш ниҳоятда муҳим ҳисобланади».
Қайд этилишича, ташқи ишлар вазири Жумахон Ғиёсовнинг МАТТни янада ривожлантириш ва ШҲТга аъзо давлатларнинг ваколатли органлари ўртасида ўзаро ҳамкорликнинг ижобий суръатни таъминлашга қўшган шахсий ҳиссасини юқори баҳолаган.

Ўз навбатида, Ғиёсов ўз миссиясини муваффақиятли бажариш учун яратилган қулай шарт-шароитлар ва ШҲТ МАТТ Ижроия қўмитаси фаолиятига кўрсатилаётган кўмак учун Ўзбекистон томонига самимий миннатдорлик билдирган.
Маълумот учун, 2022 йил 1 январдан ШҲТ МАТТ Ижроия қўмитаси директори лавозимида Ўзбекистон вакили Руслан Мирзаев ўз фаолиятини бошлайди.
Мавзуга оид
11:34 / 28.04.2026
“Империялар қабристони” – нега йирик давлатлар Афғонистонни бўйсундира олмаган?
23:39 / 27.04.2026
Покистон афғон университетини ўққа тутди: 7 киши ҳалок бўлди, ўнлаб кишилар яраланди
11:30 / 23.04.2026
Афғонистон гиёҳванд моддалардан тозаланади – вазир ўринбосари жаҳон ҳамжамиятини ҳамкорликка чақирди
10:15 / 17.04.2026