Путин ва Байден ўртасидаги музокаралар якунланди. Тафсилотлар ҳозирча маълум қилинмади
Байден Путин билан юзма-юз учрашишга умид билдирди.
Россия президенти Владимир Путин ва АҚШ президенти Жо Байденнинг видеомулоқоти икки соатдан сал ортиқроқ давом этди, деб хабар берди РБК.
Мулоқот ҳимояланган видеоалоқа канали орқали ёпиқ режимда ўтказилди.
Байден суҳбат аввалида Путин билан Римдаги G20 саммитида учраша олмаганидан афсусдалигини билдирди ва «йигирматалик»нинг келгуси саммитида юзма-юз учрашишга умид билдирди.
Ўзаро мулоқотнинг бошқа тафсилотлари ҳозирча маълум қилинмади.
Аввалроқ Россия президентининг матбуот котиби Дмитрий Песков Путин ва Байден «инқирозли мавзулар»ни муҳокама қилишини айтганди.
Ўз навбатида, Оқ уй матбуот котиби Жен Псаки президентлар икки томонлама муносабатлар ҳамда минтақавий муаммолар бўйича суҳбатлашишини маълум қилган.
Мавзуга оид
09:30
Журналист Вудворд: Трамп Путин билан яширинча алоқада бўлган
23:04 / 08.10.2024
Жо Байден довуллар туфайли Берлинга сафарини бекор қилди
23:00 / 08.10.2024
Путин ўзбекистонлик дипломат Илҳом Неъматовни орден билан тақдирлади
20:50 / 08.10.2024