Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
6та хусусий бандлик агентлигининг лицензияси вақтинча тўхтатилди
6 та хусусий бандлик агентлигининг лицензияси вақтинча тўхтатилди. Бу ҳақда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги хабар бермоқда.
Фото: Shutterstock
Қайд этилишича, вазирликнинг 2021 йил 7 декабрдаги тегишли қарорлари билан қуйидаги хусусий бандлик агентликларининг лицензиялари 10 кун муддатга вақтинча тўхтатилди:
- «Mirai recruitment agency хususiy bandlik agentligi» МЧЖ;
- «Reiwa xususiy bandlik agentligi» МЧЖ;
- «Turon world cooperation xususiy bandlik agentligi» МЧЖ;
- «Priority international xususiy bandlik agentligi» МЧЖ;
- «Specialist group xususiy bandlik agentligi» МЧЖ;
- «Jyonan-staff Business xususiy bandlik agentligi» МЧЖ.
Вазирлик маълумотига кўра, ушбу хусусий бандлик агентликлари Хорижда меҳнат фаолиятини амалга оширувчи фуқароларни қўллаб-қувватлаш ҳамда уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш жамғармасида БҲМнинг 8500 баравари миқдоридаги маблағларни захира сифатида тўлдирмаган.
Мавзуга оид
17:45 / 01.05.2026
Барча давлат тиббиёт муассасалари босқичма-босқич мажбурий лицензияланади
20:11 / 20.04.2026
Ўзбекистон аҳоли бандлиги бўйича 187 та давлат орасида 114-ўринни эгаллади
18:58 / 06.03.2026
Аёллар уйида тадбиркорлик қилиши учун “Даромадли аёл” дастури йўлга қўйилади
22:24 / 28.01.2026