Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бангладешда талабанинг ўлимида айбланган 20 киши ўлим жазосига ҳукм қилинди
Суд мажлисида 25 нафар айбланувчидан 22 нафари қатнашган. Уларнинг 20 нафари олий жазога ҳукм қилинди. Беш нафарига бир умрга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган, аммо уч нафари ҳозирча қидирувда.
Бангладеш суди 2019 йилда муҳандислик-технология университети талабаси Аброр Фаҳадни ўлдиришда айбдор деб топилган 20 нафар кишини ўлим жазосига ҳукм қилди. Бу ҳақда The Bangladesh Observer нашри хабар бермоқда.
Хабарга кўра, суд мажлисида 25 нафар айбланувчидан 22 нафари қатнашган. Уларнинг 20 нафари олий жазога ҳукм қилинди. Беш нафарига бир умрга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган, аммо уч нафари ҳозирча қидирувда.
21 ёшли Аброр Фаҳад 2019 йил 7 октябрда жонсиз ҳолда топилган. У Facebook тармоғида ҳукуматни танқид қилгани учун қийноққа солинган, сўнгра ўлдирилган.
Ушбу қотилликдан сўнг мамлакатдаги талабалар йигитнинг ўлимига сабаб бўлганларни топиш ва жазолашни талаб қилиб оммавий намойишлар ўтказган.
Мавзуга оид
09:00 / 16.06.2026
Фирибгарлар суд органлари номидан СМС юбормоқда
20:43 / 08.06.2026
Судьялар учун даромад ва мол-мулк декларациясини тақдим этиш тизими ишга туширилади
08:54 / 03.06.2026
БМТ Бош ассамблеясига янги раис сайланди
08:56 / 28.05.2026