Жаҳон | 21:17 / 08.12.2021
7728
2 дақиқада ўқилади
NASA Ойга парвоз қилувчи номзодларни танлаб олди
Космик туристлар таркиби олти нафар эркак ва тўрт нафар аёлдан иборат. Улар Ойга парвоз қилиш учун икки йил давомида махсус тайёргарликдан ўтади.
Аэронавтика ва космосни тадқиқ қилиш миллий агентлиги Ойга парвоз қилиш учун 10 нафар номзодни танлаб олди. Бу ҳақда NASA матбуот хизмати хабар берди.
Космик туристлар таркиби олти нафар эркак ва тўрт нафар аёлдан иборат. Улар Ойга парвоз қилиш учун икки йил давомида махсус тайёргарликдан ўтади.
Агентликка астронавт бўлиш учун 12 мингта ариза келиб тушган.
Бўлажак астронавтлар рўйхати қуйидагича:
- Никол Айерс – АҚШ ҲҲК майори, 200дан ортиқ жанговар парвозни амалга оширган;
- Маркос Берриос – АҚШ ҲҲК майори, 100дан ортиқ жанговар парвозни амалга оширган;
- Кристина Бирч – математика, биокимё ва молекуляр биофизика бакалаври.
- Дениз Бьорнхэм – АҚШ ҲДК лейтенанти;
- Люк Делани – АҚШ денгиз пиёда корпусининг истеъфодаги майори;
- Андре Дуглас – машинасозлик магистри;
- Жек Хетувей – АҚШ ҲДК командири;
- Анил Менон – АҚШ ҲҲК подполковниги;
- Кристофер Уильямс – физика бакалаври, астрофизика доктори;
- Жессика Виттнер – АҚШ ҲДК лейтенант-командири.
Уларнинг барчаси 30 ёшдан 40 ёшгача.
Мавзуга оид
23:34 / 19.11.2024
Олимлар Ойнинг орқа томонидан олинган тупроқ намуналарини ўрганди
17:34 / 18.11.2024
Хитой Ой тупроғидан ясалган ғиштлар ёрдамида у ерда база қурмоқчи
14:40 / 11.11.2024
NASA ХКСдаги астронавтнинг соғлиғи ёмонлашгани ҳақидаги маълумотни рад этди
20:10 / 10.11.2024