Ўзбекистон | 07:45 / 09.12.2021
10838
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон, Қирғизистон ва Тожикистон энг арзон электр энергияси бўйича 10та давлат қаторига кирди

Марказий Осиёнинг учта давлати аҳоли учун энг арзон электр энергияси бўйича дунёнинг етакчи ўнта мамлакати қаторига кирди. Бу ҳақда 8 декабрь куни Британиянинг Cable.co.uk эксперт портали хабар бермоқда.

Фото: Getty Images

Ресурс мутахассислари 230 давлатда электр энергияси нархларини таҳлил қилишди. Маълум бўлишича, энг арзон энергия ташувчилар Шимолий ва Марказий Африка мамлакатларида, шунингдек, собиқ СССР давлатларида жойлашган. 

Марказий Осиё минтақасида Қирғизистон жаҳон рейтингида 4-ўринни эгаллаб, етакчилик қилмоқда. Қирғизистонликлар бир киловатт-соат электр энергияси учун 0,017 доллар тўлайди. Бир киловатт-соат нархи 0,023 долларни ташкил этган Тожикистон 6-ўринда. 7-ўринни эгаллаган Ўзбекистонда аҳоли учун электр энергияси 0,027 доллар туради. Бу жаҳон рейтингида 16-ўринни эгаллаган Қозоғистондан (0,039 доллар) арзонроқ. 

Дунёдаги энг қиммат электр энергияси Кариб денгизи, Тинч океанининг олис орол давлатлари, шунингдек, Германия ва Сомалида экани аниқланди. Ушбу мамлакатлар аҳолиси бир киловатт-соат учун 0,30 доллардан 0,69 долларгача тўлашлари керак. 

Мавзуга оид