Ўзбекистон | 12:00 / 10.12.2021
15214
1 дақиқада ўқилади

Дам олиш кунлари ёмғир ёғиши ва ҳаво ҳароратининг меъёрий қийматларгача пасайиши кутилмоқда

Бугун республика ҳудудида ҳаво ҳарорати 16-18 даража илиқ, жанубий туманларда 20-21 даража иссиққача бўлган қуруқ ва илиқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда, бу меъёрдан 9-11 даражага юқоридир.

Фото: Kun.uz

“Ўзгидромет” хабарига кўра, эртага Қорақалпоғистонда, Хоразм, Бухоро, Навоий вилоятларида, кечга томон Самарқанд, Қашқадарё вилоятларида баъзи жойларда бироз ёмғир ёғиши мумкин. Бунинг сабаби Каспий денгизидан нам ҳаво массалари кириб келишидир. Ҳаво ҳарорати кечаси 2-7 даража илиқни ташкил этади, кундуз кунлари 10-15 даража илиққача пасаяди.

Якшанба куни Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида (Фарғона водийси вилоятларидан ташқари) баъзи жойларда бироз ёмғир ёғади, шимолий туманларда ёмғир қорга айланиши кутилмоқда. 

Республика бўйича баъзи жойларда шамол тезлиги 15-20 м/с гача кучаяди, кундузи ҳаво ҳарорати пасайишда давом этади ва 4-9 даража илиқдан юқори бўлмайди. Бундай ҳарорат ушбу кун учун ўртача кўп йиллик қийматларга яқин бўлади.

Мавзуга оид