Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Пентагон Афғонистонда «Ал-Қоида» жангарилари сони кўпайганини билдирди
АҚШ генералининг сўзларига кўра, чегараларнинг ишончли тарзда қўриқланмаслиги «Ал-Қоида» жангариларига Афғонистонга қайтишга имкон бермоқда.
Афғонистонда август охиридан буён «Ал-Қоида» террорчилик ташкилоти жангарилари сони ошди. Бу ҳақда АҚШ марказий қўмондонлиги раҳбари, генерал Кеннет Маккензи Associated Press агентлигига берган интервьюсида айтди.
«Уларнинг сони анча ошди деб ўйлайман. Биз уларнинг сони камайди деб тахмин қилгандик. Айримлар Афғонистонга қайтди деб ўйлайман. Ҳозирча уларнинг аниқ сонини айтишга тайёр эмасман», — деди у.
Генералнинг қўшимча қилишича, чегараларнинг ишончли тарзда қўриқланмаслиги «Ал-Қоида» жангариларига Афғонистонга қайтишга имкон бермоқда.
«Биз ‘Толибон’ ‘Ал-Қоида’га нисбатан кескин позицияга эга бўлишини истардик. Ҳозирча ‘Толибон’ уларга нисбатан қандай ҳаракат қилишини аниқлашга уриняпмиз», — деди Маккензи.
Унинг айтишича, Афғонистонда «ИШИД» террорчилик гуруҳи ҳам фаоллашмоқда.
Толиблар ва ИШИД бир-бирига душман, аммо «Толибон» учун катта муаммони «Ал-Қоида» келтириб чиқаради, деб ҳисоблайди Маккензи.
Мавзуга оид
09:05 / 17.06.2026
Афғонистондан олиб кирилган 37,6 кг гиёҳвандлик воситалари фош этилди
10:50 / 12.06.2026
Ўзбекистон ва Афғонистон ўртасида қўшимча темирйўл қурилиши мумкин
11:30 / 11.06.2026
Афғонистон–Покистон можаросига қарамай, Кобул коридорини қуриш лойиҳаси давом этмоқда
17:54 / 10.06.2026