Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хитой компартия байрамини нишонлаш учун об-ҳавони сунъий равишда ўзгартирган – ОАВ
Хитойда булутларни тарқатиш осмонни тозалашдаги одатий жараён ҳисобланади, ҳукумат 2008 йилги Олимпиада ўйинларидан бошлаб ўтган 13 йил давомида бу иш учун миллиардлаб евро сарфлаган.
Фото: AFP
Хитой 2020 йил июлда коммунистик партиянинг 100 йиллигини нишонлаш учун об-ҳавони сунъий равишда ўзгартирган. Бу ҳақда Цинҳуа университети тадқиқотида маълум қилинди, деб ёзади Euronews.
Қайд этилишича, Хитой ҳукумати махсус реагентлар сепиш орқали булутларни тарқатиш технологиясидан фойдаланган. Ушбу услуб ёғин миқдорини бошқариш, дўл ёки туманни тарқатиш имконини беради. Хитой ҳукумати мазкур технология ёрдамида Тянанмэн майдонидаги маросим вақтида осмонда бирорта ҳам булут бўлмаслигига эришган.
Хитойда булутларни тарқатиш осмонни тозалашдаги одатий жараён ҳисобланади, ҳукумат 2008 йилги Олимпиада ўйинларидан бошлаб ўтган 13 йил давомида бу иш учун миллиардлаб евро сарфлаган. Аммо 2020 йил июлда жараён кенг кўламда олиб борилган ва икки соат давом этган.
Булутларни тарқатиш глобал исиш оқибатларини юмшатиши мумкин. Бу жараён атмосферадаги карбонат ангидрид миқдорига таъсир кўрсатмайди. Геохимик ва Forbes мухбири Жеймс Конка ушбу жараённи юзлаб йиллар давомида, иқлим мувозанатга келгунига қадар ўтказиш керак деб ҳисоблайди.
Таъкидланишича, ёмғирни бошқариш бўйича Хитойдаги йирик миқёсдаги лойиҳалар мамлакатнинг бошқа қисмларидаги об-ҳаво шароитини кескин ўзгартириб юбориши мумкин. Жараён кераклича назорат қилинмаса, қурғоқчилик ҳудудлари сув тошқинлари остида қолиши ҳеч гап эмас.
Мавзуга оид
22:25 / 28.04.2026
BYD компанияси фойдаси электромобилларга бўлган талаб пасайиши туфайли икки бараварга камайди
23:23 / 27.04.2026
Хитой Meta’нинг Manus стартапини сотиб олиш бўйича 2 миллиард долларлик битимини тўхтатди
10:40 / 27.04.2026
Иссиқ ҳаво оқими кириб келади
08:56 / 25.04.2026