20:39 / 11.12.2021
2154

Олтинкўл туманида массив раҳбари кластер томонидан “Дамас” билан тақдирланди

Олтинкўл туманида 2021 йилги пахта йиғим-терими якунига бағишлаб “Ҳосил байрами” ўтказилди.

Унда жорий йилда режани 40 центнердан ошириб бажарган фермерлар туман ҳокимлиги ҳамда “Qadr Textile Claster” МЧЖ раҳбарияти томонидан маиший техника воситаларидан иборат қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.

— Энг юқори ҳосилдорликка эришган С.Ашуров массиви раҳбари Раҳимберди Комиловга “Дамас” автомобилини топширдик. Ўйлаймизки, бундай рағбатлантириш барча фермерларни келгуси йил ҳосили учун янада самарали меҳнат қилишга ундайди, — дейди “Qadr Textile Claster” МЧЖ раҳбари Бекзод Ўрмонов.

 

Top