Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Евроиттифоқ мамлакатлари 40 минг нафар афғон қочқинини қабул қилишга рози бўлди
Германия 25 минг, Нидерландия 3159, Испания ва Франция 2,5 минг нафардан қочқинни қабул қилади, ЕИнинг яна 11 мамлакатига 7 мингга яқин қочқин жойлаштирилади.
Евроиттифоққа аъзо 15 давлат 40 минг нафар афғон қочқинини қабул қилишга рози бўлди. Бу ҳақда ЕИнинг ички ишлар бўйича комиссари Илва Йоҳанссон маълум қилди.
Аниқлик киритилишича, Германия 25 минг, Нидерландия 3159, Испания ва Франция 2,5 минг нафардан қочқинни қабул қилади, ЕИнинг яна 11 мамлакатига 7 мингга яқин қочқин жойлаштирилади.
«Бу Евроиттифоқ мамлакатлари ҳамкорлигининг таассурот қолдирувчи ҳаракати деб ўйлайман», — деди Йоҳанссон.
Октябрь бошларида БМТнинг қочқинлар ишлари бўйича олий комиссари бошқармаси Евроиттифоқни беш йил давомида 42500 нафар афғонистонлик қочқинни қабул қилишга чақирган, аммо ЕИга аъзо 27 давлатдан айримлари бу таклифга кескин қарши чиққанди. Улар орасида Хорватия, Греция ва Руминия бор.
Август ўрталаридан буён ЕИ мамлакатлари афғонистонлик 28 минг нафар қочқинни қабул қилган.
Мавзуга оид
08:58
Орбансиз саммит: ЕИ Украина бўйича ягона позицияга келди
08:22
Евроиттифоқ Россияга қарши санкцияларни илк бор бир йилга узайтирди
09:05 / 17.06.2026
Афғонистондан олиб кирилган 37,6 кг гиёҳвандлик воситалари фош этилди
09:45 / 16.06.2026