Жаҳон | 23:46 / 12.12.2021
6781
1 дақиқада ўқилади

Исроил бош вазири илк бор БААга ташриф буюради

Исроил бош вазири Нафтали Беннет БААга ташриф буюради. Бу Исроил бош вазирлари учун БААга тарихдаги биринчи сафар бўлади. Беннет 13 декабрда БАА валиаҳд шаҳзодаси Шайх Муҳаммад бин Зоид Ол Наҳаён билан учрашади.

Фото: AP

Беннет ва Ол Наҳаён Исроил ва БАА ўртасидаги муносабатлар, Эрон билан боғлиқ вазият, икки давлат ўртасида барқарорлик ва фаровонликни мустаҳкамлашга туртки берадиган иқтисодий ва минтақавий масалаларни муҳокама қилиш учун учрашади.

2020 йил августда Исроил ва БАА АҚШ воситачилигида муносабатларни яхшилаш ҳақидаги келишувни имзолаганди. Унга кўра, ўзаро элчихоналарни очишга қарор қилинган, икки давлат ўртасида авиаалоқа ўрнатилган, сайёҳлик сафарлари уюштирила бошланган.

Бунгача араб давлатларидан фақатгина Миср ва Иордания Исроил билан дипломатик алоқаларга эга бўлган.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид