Жаҳон | 18:31 / 13.12.2021
4009
1 дақиқада ўқилади

Буюк Британияда «омикрон» штамми билан боғлиқ илк ўлим ҳолати қайд этилди

Мамлакатда ҳозирда коронавируснинг янги штаммини юқтирган 10га яқин инсон шифохонада даволанмоқда. 

Фото: Reuters

Буюк Британия бош вазири Борис Жонсон коронавируснинг «омикрон» штаммини юқтирган беморлар орасида ўлим ҳолати юз берганини маълум қилди. Бу ҳақда Sky News нашри хабар бермоқда.

«Афсуски, ҳа, «омикрон» шифохонага ётқизишга олиб келмоқда ва афсуски, бир нафар бемор вафот этгани тасдиқланди», — деди Жонсон.

Мамлакатда ҳозирда коронавируснинг янги штаммини юқтирган 10га яқин инсон шифохонада даволанмоқда. 

«Омикрон» штамми ноябрда Жанубий Африкада аниқланганди, ҳозирда мазкур штаммни юқтириш ҳолатлари 60дан ортиқ мамлакатда қайд этилди. 

Аввалроқ Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти коронавируснинг «дельта» ва «омикрон» штаммларини ўзаро таққослаганди.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид