Спорт | 20:40 / 13.12.2021
35998
5 дақиқада ўқилади

Роналду ва Месси тўқнашуви бекор қилинди. Бунинг ўрнига учта кучли жуфтлик бор

Чемпионлар лигасида 1/8 финал учун қуръа натижаларининг иккинчи варианти ўхшамай қолган биринчисидан яхшироқ чиқди.

Фото: AFP

Чемпионлар лигаси 1/8 финали — такроран қуръа ўтказилгач ҳосил бўлган жуфтликлар

  • «Зальцбург» –  «Бавария»
  • «Спортинг» – 󠁧󠁢󠁥󠁮󠁧󠁿 «Манчестер Сити»
  • «Бенфика» –  «Аякс»
  • «Челси» – «Лилль»
  • «Атлетико» – 󠁢󠁥󠁮󠁧󠁿 «МЮ»
  • «Вильярреал» – «Ювентус»
  • «Интер» – 󠁢󠁥󠁮󠁧󠁿 «Ливерпуль»
  • «ПСЖ» – «Реал»

Айтиш мумкинки, ташкилий ва техник хатолар туфайли ЕЧЛ нимчорак финали учун қуръанинг биринчи варианти ноқонуний деб топилиши яхши бўлди. Бу вариантда «ПСЖ» — «Манчестер Юнайтед» жуфтлиги қизиқ афиша эди, аммо ҳозирги Лео Месси ва Криштиану Роналду қарама-қаршилиги майдонда аввалги каби даражада эмас.

Энди бу икки юлдуз тўқнашуви номаълум муддатга қолдирилди, лекин мухлислар камида учта ажойиб қарама-қаршилик гувоҳи бўладиган бўлишди: «Атлетико» — «МЮ» (Криштиану ўзининг севимли мижозларидан бирига қарши: у «матрасчилар»га 25 гол урган, бундан кўпини фақат «Севилья»га — 27), «Интер» — «Ливерпуль» ва «ПСЖ» — «Реал».

Париж Мадридга қарши — шубҳасиз, топ-афиша, бу «ПСЖ» ва «МЮ» жуфтлигидан яхши бўлса яхшики, ёмонроқ эмас. Килиан Мбаппе ўзининг бўлажак клубига қарши, у бу клубга эркин агент сифатида ёзда бориб қўшилиши кутилмоқда. Месси Мадридга қарши — бу классика. Аргентиналик футболчи «Сантьяго Бернабеу»да гол урса, мухлислари ундан 2017 йилдаги каби гол нишонлашини кутишади.

Серхио Рамос собиқ клубига қарши, лекин Мадридда 16 мавсум ўтказган афсона баҳорги ўйинлар вақтида қандай формада бўлиши ва муҳим ўйинда иштирок этишга қай даражада тайёр бўлиши аниқ эмас. Карло Анчелотти собиқ жамоасига қарши, у бу жамоа билан Чемпионлар лигасида чоракфиналдан ўта олмаган. Рўйхатни давом эттириш мумкин, айни вақтда Париж клуби шарафини ҳимоя қилган Ди Мария, Навас ва Ҳакими каби футболчилар ҳам Мадриднинг собиқ вакилларидир.

Шу билан бирга, айни вақтда «ПСЖ»ни ҳам, «Реал»ни ҳам Чемпионлар лигаси фаворити деб аташ қийин, мавсумнинг биринчи қисмини бу жамоалар кутилганидек ёрқин ўтказа олишмади. Англиядаги гранд клублар ва «Бавария»да бош соврин учун имконият кўпроқ баҳоланмоқда.

Бошқа томондан, Чемпионлар лигаси — натижани олдиндан айтиш қийин бўлган турнир, унда кўп ҳолларда мавсум давомида кучли ўйин кўрсатиб келган жамоа ғолиб чиқа олмайди. Бу турнирда тасодифларнинг ўрни жуда юқори — қуръадан тортиб етакчиларнинг алоҳида кунлардаги спорт формасигача кўп нарсани ҳал қилиб қўяди.

Буни сўнгги икки мавсумга қараб ҳам айтиш мумкин. Икки йил муқаддам «Бавария» қуръа ўтказилган ойда Нико Ковачни ишдан ҳайдаган, Ҳанси Флик эса баҳорги ўйинларда ҳам в.б эди. Уларни фақат энг оптимист мухлислари ёки сархушларгина фаворит деб ҳисоблаши мумкин эди. Лекин барчаси қандай якунланганини кўпчилик ёддан чиқармаган - дастлаб нимчорак финалда «Челси» икки учрашув натижасига кўра 7:1 (3:0, 4:1) ҳисобида мағлуб этилган, кейин Месси етакчилигидаги «Барселона»га ягона ўйиндан иборат чоракфинал учрашувида (пандемия туфайли мини-турнир) 8 гол урилган (8:2), яримфиналда «Лион» (3:0), финалда «ПСЖ» (1:0) таслим этилганди.

Бир йил муқаддам «Челси» мавсум ўртасида оқсоқланаётган жамоа эди, раҳбарият Фрэнк Лэмпардни истеъфога чиқаришга шошилмади ва бу хато эди — у якунда январга келиб ишдан бўшатилди. Кўклар ҳатто 1/8 финалда «Атлетико» қарши ўйинларда ҳам фаворит эмасди. Кейин Томас Тухель келди ва барчасини жой-жойига қўйди. Аввал нимчорак финалда Симеоне жамоасига умуман имкон берилмади (1:0, 2:0), кейин «Порту» сафарда 2:0, Лондонда 1:0 ҳисобларида мағлуб этилди, яримфиналда «Реал» билан Мадридда 1:1 ўйналди, уйда 2:0. Финалда «Манчестер Сити» устидан 1:0 ҳисобидаги устунлик сақлаб қолинди.

Бу мавсумда эса «Манчестер Юнайтед» мавсум ўртасида бош мураббийни ўзгартирди ва инқироздан ўзига кела бошлади...

  • Нимчоракфинал баҳслари одатдагидек баҳорда ўтиб, уй-сафар тизимида ўтказилади. Сараланган жамоалар жавоб учрашувини уйда ўтказишади. 1/8 финалнинг дастлабки ўйинлари 15/16 – 22/23 февраль кунлари, жавоб баҳслари эса 8/9 – 15/16 март кунлари ўтказилиши режалаштирилган.

Мавзуга оид