Жамият | 19:53 / 13.12.2021
4393
2 дақиқада ўқилади

ССВ: Ўзбекистонда вакцина олиши кўзда тутилган аҳолининг 55 фоизи тўлиқ эмланди

Фото: Соғлиқни сақлаш вазирлиги

11 декабрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда эмланиши кўзда тутилган аҳолининг 55 фоизи коронавирусга қарши тўлиқ эмланди.

ССВ хабарига кўра, умумий ҳисобда тўлиқ эмлаш курсларини олган фуқаролар сони 11 797 635 нафарни ташкил қилмоқда.

Шундан:

  • 793 431 нафари 65 ёшдан ошганлар,
  • 421 017 нафари тиббиёт ходимлари,
  • 420 552 нафари мактаб ўқитувчилари,
  • 164 466 нафари мактабгача таълим ташкилотлари ходимлари,
  • 782 182 нафари сурункали касаллиги бор фуқаролардир. Қолган вакциналар аҳолининг бошқа қатламларини эмлаш учун қўлланилган.

Бундан аввал Ўзбекистонга Pfizer вакцинасининг 301 860 дозалик партияси олиб келингани, Ўзбекистонда фойдаланишга топширилган жами вакциналар сони 50 млн дозага яқинлашгани ҳақида хабар берилганди.

Маълумот учун, мамлакатда аҳолини коронавирусга қарши эмлаш тадбирлари 1 апрелдан бошланди. Июнь охиридан бошлаб Тошкентда 18 ёшдан ошганларни коронавирусга қарши оммавий эмлаш бошланган, 28 сентябрдан 12 ёшдан катта болаларни ҳам коронавирусга қарши Pfizer вакцинаси билан ихтиёрий равишда эмлашга рухсат берилганди.

22 ноябрдан эса ковидга қарши тўлиқ босқичларда эмланган фуқароларнинг бустер доза (тўлиқ эмланган фуқароларнинг касалликка қарши иммунитетини мустаҳкамлаш мақсадида қайтадан оладиган вакцина дозаси) билан ихтиёрий эмланишига старт берилди.

Мавзуга оид