21:48 / 14.12.2021
16741

Бокс бўйича Ўзбекистон чемпионатида финал баҳслари бўлиб ўтди

Бобо-Усмон Ботуров, Дилшодбек Рўзметов, Мужибулло Турсунов каби номдор боксчилар финал баҳсларида мағлубиятга учрашди.

Бугун, 14 декабрь куни Тошкентдаги «Универсал» спорт саройида бир ҳафта давом этган бокс бўйича эркаклар ўртасидаги Ўзбекистон чемпионати якунига етди. Бу сафарги турнир ҳам бир қатор кутилмаган натижаларни тақдим этди. 

13 вазн тоифасида кечган жангларда Олимпиада иштирокчилари, жаҳон ва Осиё чемпионатлари совриндорлари ҳам қатнашишди.

Жумладан, -71 кг вазн тоифасидаги финалда Олимпиада иштирокчиси, ЖЧ-2019 совриндори, Осиё Ўйинлари ғолиби Бобо-Усмон Ботуров Азизбек Тожиевга қарши рингга чиқиб, олтин медал учун жангда кутилмаганда мағлубиятга учради.

Яна бир эътиборли натижа -80 кг вазн тоифасидаги баҳсларда кузатилди. Токио-2020 иштирокчиси, ЖЧ-2019 совриндори, 2021 йилги Осиё чемпионати ғолиби хоразмлик Дилшодбек Рўзметов финалда бухоролик Одилжон Аслоновга рўбарў келди. Жангда Аслонов Рўзметовдан устун келиб, -80 кг вазнда Ўзбекистон чемпиони бўлди. Рўзметов эса кумуш медали билан чекланди.

Ўзбекистон чемпионати-2021 барча ғолиб ва совриндорлари билан танишинг: 

-48 кг
Асилбек Жалилов – Ўзбекистон чемпиони  
Шодиёржон Мелиқўзиев – кумуш  
Омадёр Қодиров – бронза  
Соҳибжон Содиқжонов – бронза 

-51 кг 
Мироншоҳ Иброҳимов – чемпион 
Хўжаназар Нортожиев – кумуш 
Қодирбек Аҳтамов – бронза  
Муҳаммадқодир Маъмуржонов – бронза  

-54кг 
Дилшод Абдувалиев – чемпион 
Шаҳзод Музаффаров – кумуш 
Содирбек Камолмирзаев – бронза 
Ойбек Жўраев – бронза  

-57 кг 
Шунқор Абдурасулов – чемпион 
Ҳасанбой Латифохунов – кумуш 
Мирзабек Мирзаҳалилов – бронза 
Дилшод Абдимуродов – бронза 

-60 кг
Хуршидбек Расулжонов – чемпион 
Фарёзбек Ҳакимов – кумуш 
Миркомил Саидохунов – бронза 
Адҳам Муҳиддинов – бронза 

-63.5 кг 
Руслан Абдуллаев – чемпион 
Мужибулло Турсунов – кумуш 
Сулаймон Латипов – бронза 
Шоҳрухбек Кенжаев – бронза 

-67 кг
Жавлон Йўлдошев – чемпион 
Жаҳонгир Раҳмонов – кумуш 
Билолбек Мирзараҳимов – бронза 
Темур Саидов – бронза 

-71 кг 
Азизбек Тожиев – чемпион 
Бобо-Усмон Ботуров – кумуш 
Аълохон Абдуллаев – бронза  
Ҳалим Утегенов – бронза 

-75 кг 
Саиджамшид Жаъфаров – чемпион 
Абдулазиз Абдупаттоев – кумуш 
Суҳробжон Қаюмов – бронза   
Логин Петров – бронза 

-80кг 
Одилжон Аслонов – чемпион 
Дилшодбек Рўзметов – кумуш 
Жасур Йўлдошев – бронза 
Ислом Мўминов – бронза 

-86 кг 
Темур Миржанов – чемпион 
Жўрабек Тоштемиров – кумуш   
Нодирбек Пиримбердиев – бронза  
Шаҳзод Маузеров – бронза 

-92 
Жамшид Абдуллаев – чемпион 
Жавоҳир Тоғаймуродов – кумуш 
Диёрбек Ўролов – бронза 
Абдулла Хударганов – бронза 

+92
Жаҳонгир Зокиров – чемпион 
Жамшид Худойберганов – бронза 
Шаҳзод Сулаймонов – бронза  
Шоҳжаҳон Абдуллаев – бронза.

Top