Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда АЭС объектларида ишлайдиган ходимлар малакасига қўйиладиган талаблар эълон қилинди
“АЭС объектларидан фойдаланиш учун зарур бўлган ходимларга қўйиладиган малака талабларини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарор лойиҳаси эълон қилинди.
Ҳужжат Ўзбекистон президентининг “Ўзбекистон Ядро-энергетика дастури учун кадрлар салоҳиятини ривожлантириш стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарорига 2-илованинг 6-бандига мувофиқ ишлаб чиқилган.
Қарор лойиҳасидан мақсад - Халқаро атом энергияси агентлигининг тавсияларини ҳисобга олган ҳолда, АЭС объектларидан фойдаланиш учун зарур бўлган ходимларга малака талабларини белгилаш орқали АЭС объектларини эксплуатация қилишда иштирок этувчи ходимларнинг кадрлар салоҳиятини ошириш ва АЭС эксплуатацияси хавфсизлигини таъминлаш.
Қайд этилишича, АЭС объектларида ишлайдиган ходимларнинг малакасига қўйиладиган талаблар Халқаро атом энергияси агентлигининг хавфсизлик бўйича “Атом электр станциялари учун кадрларни ёллаш, малакасини ошириш ва ўқитиш” йўриқномасининг 3-бўлимига мувофиқ белгиланади.
Қарорда АЭС объектларини эксплуатация қилиш учун зарур бўлган 84та кадрлар лавозимига малака талаблари белгиланиши кўзда тутилган.
Малакавий талаблар АЭС ходимларининг қуйидаги тоифалари кесимида белгиланади: раҳбарлар - 39та лавозим; муҳандис-техник ходимлар - 29та лавозим (муҳандис ва техник ходимлар); хизматчилар - 3та лавозим (объектларнинг эксплуатацияси билан бевосита шуғулланади); ишчилар - 11 касб (операторлар, лаборантлар).
Малака талаблари Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистонда касбий малакалар, билим ва кўникмаларни ривожлантириш миллий тизими фаолиятини ташкил этиш чоралари тўғрисида”ги қарори билан тасдиқланган миллий малакалар рамкаси, хизматчиларнинг асосий лавозимлари ва ишчилар касблари классификатори ва касбларнинг халқаро стандарт классификаторига мувофиқ белгиланади.
Мавзуга оид
09:10 / 07.06.2026
АЭС нархи очиқланди, йирик пудрат схемаси фош бўлди — ҳафта дайжести
16:12 / 05.06.2026
АЭСда ишлаб чиқарилган 1 kWh электр нархи 1000 сўмдан паст бўлади — Азим Аҳмадхўжаев
10:59 / 05.06.2026
Ўзбекистонда қуриладиган АЭС қиймати 9,5 миллиард доллардан ошмайди — "Ўзатом" директори
08:19 / 05.06.2026