Ўзбекистон | 15:37 / 15.12.2021
10573
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистондаги 931 та хусусий боғча ёпилди. Бунга иссиқлик тизимидаги муаммолар сабаб бўлгани айтилмоқда

Эндиликда мазкур боғчалар ўз фаолиятини тиклашлари учун иссиқлик тизимини созлашлари керак бўлади.

Фото: Fotolia

Ўзбекистондаги 931 та нодавлат болалар боғчалари куз-қиш мавсумига тайёргарлиги етарли даражада бўлмагани сабабли ўз фаолиятини вақтинчалик тўхтатди. Бу ҳақда Мактабгача таълим вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Мавлуда Асқархўжаева хабар берди.

Маълум қилинишича, вазирлик вакилларидан иборат ишчи гуруҳ жойларда 2021-2022 йиллар куз-қиш мавсумида барқарор ишлашга тайёрлаш бўйича назорат ишлари олиб борган. Натижада иссиқлик тизимларида муаммолар бўлган боғчалар фаолияти вақтинча тўхтатилган. Хусусан, Тошкент вилоятида 10 та нодавлат МТТ куз-қиш мавсумига тайёргарлиги етарли даражада бўлмагани учун ёпилган.

“Улар ўз фаолиятини тиклашлари учун иссиқлик тизимини созлашлари даркор, камчиликлар бартараф этилганидан сўнг яна қайта фаолиятини тиклайди”, дейди вазирлик вакили.

Мавзуга оид