2021 йилда МИБ томонидан 10 минг қарздор иш билан таъминланган
Жойлардаги давлат идораларининг амалий ёрдами билан 16 минг 968 нафар эҳтиёжманд қарздорнинг 9 минг 751 нафари иш билан таъминланди. 366та қарздорликнинг тўлаш муддати узайтирилди.
16 декабр куни ўтказилган Сенат мажлисида Мажбурий ижро бюроси томонидан жорий йил давомида бажарилган ишлар бўйича маълумот берилди.
Қайд этилишича, ўтган 11 ой ичида жами 18,1 трлн сўм, шу жумладан, давлат фойдасига 7,5 трлн сўм амалда ундирилиб, 2020 йилнинг шу даврига нисбатан умумий ундирув 2,3 баробарга, давлатга ундирув 2,4 баробарга ошган.
Жойлардаги давлат идораларининг амалий ёрдами билан 16 минг 968 нафар эҳтиёжманд қарздорнинг 9 минг 751 нафари иш билан таъминланган, 39 нафарига имтиёзли кредит ажратилган, 366та қарздорликнинг тўлаш муддати узайтирилган ва 6та ташкилотга инвесторлар жалб қилинган.
Шу билан бирга, мажбурий ижро бўйича кузатилаётган бир нечта муаммо ҳам санаб ўтилди.
Жумладан, суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларининг ижроси тўлиқ ва ўз вақтида таъминланиши асосий масала экани айтилди.
Жисмоний ва юридик шахсларга етказилган зарарларнинг суд ва бошқа органлар ҳужжатлари асосида қопланиши ва ушбу масалани якунига етказиш чоралари кўрилиши ҳам доимий муаммолардан.
Алимент қарздорлиги билан боғлиқ ижро ҳужжатларининг тўлиқ ва ўз вақтида ижроси таъминлаб борилиши, шу жумладан, ишсиз алимент тўловчиларнинг бандлигини таъминлаш бўйича чоралар кўрилиши зарурлиги таъкидланди.
Мавзуга оид
20:45 / 10.09.2024
Тошкентда йўл ҳаракати қоидаларини 363 марта бузган Spark хатловга олинди
22:05 / 19.07.2024
Қашқадарёда йўл ҳаракати қоидаларини 105 марта бузган Gentra хатловга олинди
09:55 / 19.07.2024
Машина ёки кўчмас мулкда тақиқ бор-йўқлигини текшириш тизими ишга туширилди
17:55 / 05.06.2024