Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Гулистонда қарздор истеъмолчи электр энергиясидан ноқонуний равишда фойдаланиб келгани аниқланди
Сирдарё вилояти Гулистон шаҳрида қарздорлиги сабаб автоматик тарзда электр энергиясидан узилган истеъмолчи ўзбошимчалик билан ноқонуний тармоққа уланиб фойдаланаётгани аниқланди. Бу ҳақда «Сирдарё ҲEТК» Kun.uz’га маълум қилди.
Электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатларини аниқлаш бўйича навбатдаги рейд тадбирида Гулистон шаҳридаги савдо дўкони электр энергиясидан 10 миллион сўмдан ортиқроқ қарзи бўлатуриб, ўзбошимчалик билан тармоққа тўғридан тўғри уланиб фойдаланаётгани аниқланди.
Ҳолат юзасидан далолатнома расмийлаштириб, савдо дўкони электр тармоғидан ажратилди. Электр энергиясидан ноқонуний фойдаланаётган истеъмолчи учун қонунда белгиланган тартибда қайта ҳисоб-китоб амалга оширилади. Рейд тадбирлари вилоятнинг барча шаҳар ва туманларида давом эттирилмоқда.
Мавзуга оид
17:36 / 26.05.2026
Газ ва электр энергияси учун олдиндан тўлов қилинганда 2 ой эски тарифлар амал қилади
13:18 / 15.05.2026
1 июндан электр энергияси ва табиий газнинг янги тарифлари жорий этилади
21:41 / 05.05.2026
Қозоғистон 2027 йилда Россиядан электр энергияси олишни тўхтатади
12:57 / 07.04.2026