Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Samsung инновацияни қадрловчилар учун 130 дюймли The Premiere лазерли проекторини тақдим этади
Samsung компанияси Ўзбекистон бозорида ҳар қандай хонани ҳақиқий кинотеатрга айлантира оладиган, янги 4К проекторини тақдим этади.
Сўнгги пайтларда замонавий кино янгиликларини ва афсонавий сериалларни биз тобора кўпроқ уйда томоша қиляпмиз. Кўпчилигимиз ўзгача муҳитни тўлиқ ҳажмда ҳис этишни, воқеалар ривожи марказига тушиб, энг майда тафсилотларни ҳам илғаб олишни хоҳлаймиз. Кинотеатрни тўғри меҳмонхонангизда ташкил қилишга нима дейсиз? The Premiere интерьер проектори туфайли шундай имконият пайдо бўлди.
130 дюймли жуда катта экран – сифат гарови
The Premiere'нинг янги LSP7T ва LSP9T моделларида ўта юқори сифат ва лазерли проекциянинг энг янги технологияси уйғунлик касб этади. Бу ёритиш шароитидан қатъи назар – ҳатто кундузи ҳам, фильм ва сериалларни юқори 4К сифатида кўриш имконини берувчи, дунёдаги илк проектор бўлиб, энг қоронғу саҳналарда ҳам барча нозик тасвирлар ва энг кичик тафсилотларни аниқ етказиб беради.
Ортиқча экран ва акустик тизимларсиз замонавий проектор
Ўрнатиш қийин бўлган ва 3–4 м ўлчамдаги кенг жойни талаб қиладиган анъанавий проекторлардан фарқли ўлароқ, The Premiere проекцияланадиган тасвирнинг катта майдонда акс этишини таъминлар экан, деярли ҳар қандай жойда, девордан бор-йўғи 11 см масофада осонгина ўрнатилиши мумкин. The Premiere – бу эркин интерьерни маъқул кўрадиганлар учун идеал танловдир.
Тасвир сифати билан бир қаторда сифатли товуш ҳам муҳим аҳамиятга эгалигини тан олмаслик иложсиз. Шу нуқтада проекторлар кўпинча таслим бўлишади: алоҳида акустик тизимни қўшимча харид қилиш, сим тортиб келиш ва катта ҳажмли динамикларни ўрнатиш керак бўлади. The Premiere билан бундай муаммолар пайдо бўлмайди. Проектор воқеа жойида бўлиш эффекти билан ҳар томонлама, ажойиб товушни таъминловчи, бақувват ўрнатилган динамиклар билан жиҳозланган.
Smart TV'нинг илғор функциялари The Premiere лазерли проекторида
The Premiere ёрдамида яхшиланган интерфейс ва янги функциялари бўлган Smart TV'дан фойдаланганда, кўпроқ таассуротларга эга бўлиш мумкин. Оддий проекторлардан фарқли равишда, The Premiere ҳар доим қўшимча қурилмаларсиз ишлашга тайёр.
Аммо илғор техника ихлосмандларини ҳайратда қолдириши мумкин бўлган ягона нарса бу эмас, негаки смартфондаги контентни проекторнинг катта экранига чиқариш учун шунчаки унга смартфонни теккизиш етарли бўлиб, The Premiere автоматик равишда ўз экранида айни пайтда фойдаланувчининг телефонида акс этиб турган ёки янграётган нарсани трансляция қила бошлайди.
The Premiere – тасвирнинг ажойиб сифати, катта ҳажмли товуш ва нафис дизайн демакдир. У инновацион технологиялар ва ҳашаматни ҳақиқий қадрловчилар учун яратилган.
Батафсил маълумотни www.samsung.uz сайтидан ёки +99890 1675684 (Нуриддин) телефон рақами орқали олишингиз мумкин.
Facebook: fb.com/SamsungUzbekistan
Instagram: @SamsungUzbekistan
Telegram: t.me/SamsungUzbekistan
Сайт: samsung.uz
Реклама ҳуқуқи асосида
Мавзуга оид
20:18 / 06.06.2026
Янги Samsung Galaxy S27 Pro смартфони ҳақида маълумот берилди
12:01 / 21.05.2026
Samsung иш ташлаш бошланишига 1,5 соат қолганда касаба уюшмаси билан келишувга эришди
08:42 / 06.05.2026
Samsung компаниясининг бозор капиталлашуви 1 триллион долларга етди
23:34 / 18.04.2026