Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
USAID Ўзбекистонга сил касаллигини текширувчи 30та ускуна ҳадя қилди
16 декабрь куни АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) Ўзбекистон халқига туберкулёз касаллигини текширувчи 30 та илғор аппаратларини совға қилди.
Республика ихтисослаштирилган фтизиатрия ва пулмонология илмий-амалий тиббиёт марказида бўлиб ўтган маросимда USAIDнинг Ўзбекистондаги Миссияси директори Микаела Мередит қиймати 381 минг долларлик ускуналарни Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Улуғбек Собировга топширди.
USAID томонидан тақдим этилган GeneXpert ускунаси инновацион технологияси, молекуляр тестларни мисли кўрилмаган тезлик ва фойдаланишда енгиллиги билан ҳамма учун қулай келади. Аналоглари мавжуд бўлмаган, фойдаланиш учун қулай ускуналар бирламчи тиббиёт тизими ишини сезиларли даражада осонлаштиради ва шу билан бирга соҳа мутахассисларига туберкулёзнинг молекуляр-генетик диагностикасини тез суръатда ва аниқлик билан ўтказишга имкон беради.
GeneXpert диагностика усулида туберкулёзни даволашда кўп ишлатиладиган антибиотикларда бири – рифампицинга туберкулёз микобактериясининг турғунлиги аниқланади. Бу шифокорларга маълум беморни даволаш учун ҳақиқатдан ҳам самарали дори воситасини танлаш имконини беради.
Тадбир давомида Микаела Мередит шундай деди: “Бугунги тадбир USAID ва Ўзбекистон ўртасидаги минтақада соғлиқни сақлаш хизматларини яхшилаш бўйича давомий ҳамкорликнинг тимсолидир. Биз Ўзбекистон ҳукумати туберкулёз касаллигини 2050 йилгача йўқ қилиш мажбуриятини ўз зиммасига олганини олқишлаймиз, бу қадам ҳукуматнинг 2021-2026 йилларга мўлжалланган туберкулёз касаллигига қарши янги Миллий Стратегиясида кўрсатилган бўлиб, 2025 йилгача туберкулёз билан касалланиш даражасини 50 фоизга ва касалликдан ўлим сонини 75 фоизга камайтиришдир. Биргаликда биз Ўзбекистон фуқароларининг саломатлиги ва фаровонлигини оширишга эришамиз”.
Мавзуга оид
23:28 / 29.08.2025
USAID расман ёпилади – Марко Рубио
07:36 / 28.07.2025
Трамп ёрдам ва ОАВ учун харажатларни қисқартириш ҳақидаги қонунни имзолади
08:30 / 19.07.2025
АҚШ Сенати USAID ва иккита ОАВга давлат харажатларини қисқартиришни маъқуллади
20:58 / 08.07.2025