Ўзбекистон | 10:04 / 18.12.2021
27803
3 дақиқада ўқилади

19 декабр куни Ўзбекистонда кутилаётган об-ҳаво маълумоти 

Гидрометеорология хизмати маркази эртага, 19 декабр куни қандай об-ҳаво кутилаётганини маълум қилди.

Фото: Kun.uz

Тошкент шаҳри. Ҳаво ўзгариб туради, куннинг иккинчи ярмида бироз ёмғир ёғиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 2-4 даража, кундузи 10-12 даража илиқ бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилояти. Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 0-5 даража, кундузи 3-8 даража илиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятлари. Ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёмғир ёғади. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 4-9 даража, кундузи 7-12 даража илиқ бўлади.

Тошкент, Сирдарё, Самарқанд ва Жиззах вилоятлари. Ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёмғир ёғади. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 0-5 даража, кундузи 8-13 даража илиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятлари. Ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёмғир ёғади. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 4-9 даража, кундузи 10-15 даража илиқ бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятлари. Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0-5 даража совуқ, кундузи 5-10 даража илиқ бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудлари. Ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан ёғингарчилик (ёмғир, қор), баъзи жойларда кучли бўлиши мумкин. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 0-5 даража, кундузи 3-8 даража илиқ бўлади.

Мавзуга оид