Жаҳон | 19:54 / 19.12.2021
12259
2 дақиқада ўқилади

Камала Ҳаррис журналистнинг АҚШ президенти ҳақидаги саволига кескин жавоб берди

Фото: Global Look Press

АҚШ вице-президенти Камала Ҳаррис журналистнинг “АҚШ президенти лавозимини аслида ким эгаллайди?” деган саволидан аччиқланиб, унга кескин жавоб қайтарди. Бу ҳақда The Hill нашри хабар берди.

Charlamagne Tha God Comedy Central шоуси вақтида бошловчи Ҳаррисдан “АҚШнинг “ҳақиқий” президенти кимлиги” ҳақида сўраган.

"Бу Жо Байден. У президент ёки йўқлигини сўраб, республикачиларга хос тарзда фикрлашни бас қилинг”, деб кескин оҳангда жавоб қайтарган Ҳаррис.

У, шунингдек, бир неча марта Байденнинг исмини такрорлаб, бошловчининг гапларини бўлган.

Байден 17 декабрда Жанубий Каролина университети битирувчиларига дипломларни топшириш маросимида Ҳаррисни бир неча маротаба “президент” деб атаган. Журналистнинг бундай кинояли савол беришига айнан шу ҳолат сабаб бўлган.

Ноябрда Байден тиббий кўрикдан ўтиши вақтида Ҳаррис 1 соат 35 дақиқага президент лавозимини вақтинча бажарганди. Ўшанда президент Уолтер Рид номидаги тиббий марказда ҳар йилги тиббий кўрикдан ўтган. Шундан кейин у ўз вазифаларини бажаришга қайтган ва журналистларга кўрик “аъло даражада” ўтганини маълум қилган.

Мавзуга оид