Жаҳон | 13:18 / 20.12.2021
3848
1 дақиқада ўқилади

Хитой ташқи ишлар вазирлиги Трампни “иккиюзламачи” деб атади

Аввалроқ АҚШ собиқ президенти Хитой пандемия сабабли етказилган зарар учун 60 трлн доллар тўлаши кераклигини айтганди.

Фото: AP Photo/Ben Gray

Хитой ҳукумати АҚШнинг собиқ президенти Доналд Трампни "иккиюзламачи сиёсатчи" деб ҳисоблайди. Бу ҳақда Хитой ташқи ишлар вазирлиги вакили Чжао Лицзян маълум қилди.

"Бундай иккиюзламачи сиёсатчилар айбни бошқаларга ағдаришга қанчалик уринмасин, ҳақиқий фактларни ўзгартира олмайди. Трамп пандемия учун жавобгарликни бир неча марта Хитойга ағдаришга уринди, аммо бу билан коронавирус тарқалишида биринчи навбатда Қўшма Штатлар айбдорлигини доимо эслатиб турди", - деди у.

Лицзяннинг сўзларига кўра, Трампнинг Хитой АҚШга зарар етказаётгани тўғрисидаги гаплари "мутлақо ёлғон".

"Хитой-Америка муносабатлари аслида ўзаро манфаатли тусга эга", - деди Чжао Лицзян.

У аксинча, Қўшма Штатлар Хитой компанияларига мунтазам босим ўтказаётганини айтди.

Аввалроқ Fox Sunday Morning Futures кўрсатувида собиқ президент Хитой пандемия сабабли етказилган зарар учун 60 трлн доллар тўлаши кераклигини айтганди

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид