Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қирғизистонда ички қўшинлар қўмондони ҳибсга олинди
Қирғизистон ҳарбий прокуратураси ички қўшинларнинг қатор мансабдор шахсларига нисбатан мамлакат жиноят кодексининг “лавозимини суиистеъмол қилиш”, “товламачилик”, “ўта йирик миқдордаги маблағларни ўзлаштириш” каби моддалари билан жиноят иши қўзғатган.
Фото: Қирғизистон ИИВ
Қирғизистон ички қўшинлар қўмондони Исломбек Кенжақулов ўта йирик миқдорда давлат маблағини талон-торож қилишда гумонланиб ҳибсга олинди. Бу ҳақда мамлакат бош прокуратурасига таяниб ТАСС хабар берди.
“Кенжақулов ички қўшинлардаги бюджет маблағларининг талон-торож қилиниши иши бўйича қўлга олинди”, — деган агентлик манбаси.
Декабр бошларида Қирғизистон ҳарбий прокуратураси ички қўшинларнинг қатор мансабдор шахсларига нисбатан мамлакат жиноят кодексининг “лавозимини суиистеъмол қилиш”, “товламачилик”, “ўта йирик миқдордаги маблағларни ўзлаштириш” каби моддалари билан жиноят иши қўзғатганди.
Дастлабки суриштирувларда Қирғизистон ички қўшинларидаги мансабдор шахслар шахсий таркиб учун озиқ-овқат маҳсулотлари сотиб олишга мўлжалланган бюджет маблағларини сохта фирмалар ҳисобига ўтказгани маълум бўлган.
Маълумотларга кўра, гап 34 млн сом (400 минг доллар) ҳақида бормоқда.
Мавзуга оид
18:27 / 19.05.2026
Россия тарихчилари Қирғизистондаги дарсликлардан “Россия мустамлакаси” иборасини олиб ташлашни сўради
18:03 / 19.05.2026
Қирғизистонда санкциялар таҳдиди туфайли 50 та корхона тугатилди
14:16 / 15.05.2026
Ўзбекистон ва Қирғизистон президентлари стратегик шериклик масалаларини муҳокама қилди
17:45 / 13.05.2026