Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сурхондарёда фуқароларнинг телефонларини тортиб олган талончилар қўлга олинди
Сурхондарё вилояти Узун туманида фуқароларнинг телефонларини тортиб олиб, талончилик жиноятини содир қилган шахслар қўлга олинган. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, 2021 йил 8 ноябрь куни Узун тумани Нурафшон маҳалласида яшовчи, С.Шерзод туман ИИБга ариза билан мурожаат қилган. У ўз аризасида 2021 йил 7 ноябрь куни соат 21:30ларда, маҳалладоши, Д.Достон билан бирга туманнинг Обизаранг маҳалласи ҳудудида юрганида номаълум шахслар 1 дона 1,8 миллион сўмлик “Redmi А9” ва 1 дона 300 минг сўмлик “Nokia” русумли телефонларини олиб, қочиб кетишганини билдирган.
Ички ишлар органлари ходимлари томонидан кўрилган чоралар натижасида, ушбу жиноятни туманнинг Обизаранг маҳалласида яшовчи И.Илёс, Н.Нодир, К.Камол ва Д.Дамин содир этгани аниқланиб ушланган ва ашёвий далиллар олинган.
Қайд этилишича, 2021 йил 14 ноябрь куни И.Илёс, Н.Нодир, К.Камол ва Д.Даминга нисбатан Жиноят кодексининг 166-моддаси 2-қисми “а” ва “б” бандлари билан жиноят иши қўзғатилган.
Мавзуга оид
13:13 / 30.12.2025
Фарғона водийси ва Сурхондарёга тезюрар электропоездлар қатнови йўлга қўйилади
17:52 / 24.12.2025
Президент Сурхондарёни инвестиция ва аҳоли даромади энг тез ўсадиган ҳудудга айлантириш вазифасини қўйди
10:22 / 13.12.2025
Ноҳақ судланган сурхондарёлик ёлғиз онанинг иши қайта кўриб чиқилади
10:20 / 12.12.2025